12 Декабр 2022 йил 391

Ёзёвон туманида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Ёзёвон тумани. 2022 йилнинг 02 декабрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қ.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида қўздан кечирилганда, яшаш уйи ички қисмида илинган ҳолдаги костюмининг чўнтагида қуритилган ҳолда марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech