14 Апрел 2023 йил 367

Ёзёвон туманида гашиш гиёҳвандлик моддасини автомашинасида сақлаган шахс қўлга тушди

Ёзёвон тумани. 2023 йилнинг 07 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қорасой маҳалла ҳудудида яшовчи Т.З бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салонида “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech