24 Август 2022 йил 243

Ёзёвон туманида фуқаронинг автомашинасини сотиб олиб пулларини бермай алдаган шахс жавобгарликка тортилди

Ёзёвон тумани.Фуқаро Т.И жорий йилнинг 25 апрель куни ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 25 сентябрь куни номаълум шахс Хиёбон кўчасида ишончига кириб, унинг “KIA Bongo” русумли автомашинасини 13.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларини олиб келиб беришини айтиб автомашинасини олиб кетиб, алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани Андижон вилоятида яшовчи фуқарога 10.000 АҚШ долларига сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни С.Д содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech