16 Март 2022 йил 448

Ёзёвон туманида чойхонани қиморхонага айлантирган шахс қўлга олинди

Ёзёвон тумани.2022 йилнинг 16 март куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Ёзёвон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулистон маҳалласидан ўтган қисмида йўл ёқасида жойлашган М.М.га тегишли чойхона холислар иштирокида кўздан кечирилганда, чойхона хоналарининг бирида 10 нафар шахсларга таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўтказиш учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, қимор ўйинидан жами 1900 АҚШ доллари, 12 миллион 502 минг сўм пуллар, чойхона эгаси М.М.дан қимор ўйинига шароит яратиб берганлиги учун олинган 150.000 минг сўм пуллар, суяк ошиқлари ва стаканлар далилий ашё тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми “а” банди (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech