9 Ноябр 2022 йил 461

Ёзёвон туманида бир бош қорамолни ўғирлаган икки нафар шахс қўлга тушди

Ёзёвон тумани. Беруний маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро А.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 02 ноябръ куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, молхонасида бўлган нархи 4.900.000 сўмлик бир бош қорамолини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Н.Х. ва Т.Т.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech