1 Июл 2023 йил 377

Ёзёвон туманида автомашина олиб қочган шахслар қўлга олинди

Ёзёвон тумани. 2023 йил 30 июнь куни М.С вилоят ИИБнинг “102” тизимига мурожаат қилиб, шу куни соат 02:30 дан 03:30 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, ўзи қоровул бўлиб ишлаб келаётган Сойёни маҳалла ҳудудида жойлашган зиёратгоҳ ҳовлисида турган, ўзига тегишли “Тicо” русумли автомашинасини номаълум шахслар бошқариб олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув харакатлари давомида, ушбу жиноятни С.И ҳамда Х.И.лар содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан ушланган. Автомашина техник соз ҳолда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech