Ёзёвон туманида 17.300.000 сўмлик қурилиш молларини ўғирлатган фуқаро ИИБга мурожаат қилди
Ёзёвон тумани. Фуқаро Д.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 21 март куни номаълум шахс Сойбўйи маҳалла ҳудудида жойлашган қурилиши битмаган биноси олдида қаровсиз қолдирилган жами нархи 17.300.000 сўмлик қурилиш молларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган С.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати