30 Май 2025 йил 2202

Генерал-майор Азизбек Икрамов таълим муассасаларида ташкил қилинаётган ёзги оромгоҳлар ҳолатини ўрганди

Маълумки ёз мавсумида ўғил-қизларни мазмунли ташкиллаш, улар иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олади. Айни мақсадда ҳар йили таълим муассасалари негизида ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ташкилланади. Бошқарма бошлиғи Фарғона шаҳридаги 10-сон умумтаълим мактабида ташкил қилинаётган оромгоҳ фаолиятини ўрганиш мақсадида муассасада бўлди.

Мактабнинг мавсумга тайёргарлигини кўздан кечирди. Масъуллар билан учрашув ўтказиб, ўқувчиларни оромгоҳга жалб қилиш, уларга муносиб шароит яратиш, кун тартибини самарали ишлаб чиқиш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир қилишга мойил бўлган, ички рўйхатда турадиган ёшлар билан ишлаш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Олдинда турган устувор вазифалар, ҳамкорликда амалга оширилиши керак бўлган  белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech