15 Август 2024 йил
5997
Фарғона шаҳрида фахрийлар ва ёш ходимлар иштирокида уч авлод учрашуви ўтказилди
Хабарингиз бор жойларда уч авлод учрашувлари ташкил қилинмоқда. Бу орқали устозларнинг бой амалий тажрибаси ёшларга сингдириляпти.
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларда ватанпарварлик, касбга садоқатни шакллантириш, хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган мазкур тадбирларда устозлар уларга ўз маслаҳат ва тавсияларини бердилар.
Шу куни янги иш бошлаган инспекторларга фахрийлардан мураббийлар бириктирилди.
Шунингдек, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган профилактика инспекторлари пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
Бу эзгу ташаббус юртимизни янада фаровон, тинч ва осойишта бўлишига хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати