11 Феврал 2025 йил 2300

Фарғона давлат университетида ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбир ташкил этилди

Хабарингиз бор, Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи вилоятимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш йўналишида амалга оширилган ишлар билан танишиб, жойлардаги тарғибот тадбирларида иштирок этмоқда.

Фарғона давлат университетида ишчи гуруҳ ҳамда вилоят ИИБ масъуллари томонидан талабалар иштирокида ана шундай тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар ёшларнинг жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллашлари, билим олишлари учун барча имкониятлар яратилганлиги, бироқ айрим ёшларда маънавий-ахлоқий кўникмаларнинг етарли эмаслиги оқибатида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилаётганлиги таъкидланди.

Ўғирлик, фирибгарлик, товламачилик, гиёҳвандлик ҳамда ёт ғоялар таъсирининг ҳуқуқий оқибатлари мисоллар орқали йиғилганларга етказилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Text to speech