12 Сентябр 2025 йил 161

Учкўприк туманида ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва ОИТС профилактикасига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди

Учкўприк тумани ИИБ вояга етмаганлар билан ишлаш инспектор-психологи ва масъул ходимлар томонидан, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 37-сонли умумтаълим мактабида, юқори синф ўқувчилари иштирокида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Саломатлик маркази шифокорлари билан ҳамкорликда “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида маърузалар ташкил этилди. Шунингдек, ОИТС ва ОИВ инфекциялари ҳақида маълумотлар берилиб, уларнинг салбий оқибатлари ва олдини олиш усуллари юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.

Тарғибот ишлари давомида ёшларга саломат ҳаёт тарзи, тоза муҳитда яшаш ва жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали келажакни соғлом авлод билан барпо этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech