Фарғона давлат университетида “Ёшларнинг маънавий-аҳлоқий ҳолатига салбий таъсир кўсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари” мавзусида тадбир ташкил этилди
Тадбирда математика-информатика факультети раҳбарияти, Фарғона вилояти ИИБ ТХТБ ходими ва факультет тюторлари иштирок этди.
Фарғона вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан дунёда авж олаётган аср вабоси наркотик моддаларга қарши курашиш, талабалар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш, ота-оналар ва маҳалла фаолларининг бу борадаги масулиятини ошириш лозимлиги айтб ўтилди.
Маълумки, нафсини жиловлай олмайдиган, эътиқоди заиф, иродаси бўш, ёшларни ўз домига илиб оладиган бундай иллатга қарши курашиш учун, аҳоли орасида, оилада, мактаб ва маҳаллада мутасадди ташкилотлар билапн ҳамкорлигида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилиш лозим бўлади.
Ҳозирда, ўғил-қизларнинг замонавий билим ва касбга эга бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган бўлишига қарамай, айримлари бу йўлга кириб қолмоқда. Нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар балки барча бу иллатга қарши курашиши кераклиги тушунтирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати