Вояга етмаганлар ва ёшлар жиноятчилиги муҳокама этилди
Вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилатикаси бошқармаси бошлиғи Д.А.Азизов раҳбарлигида инспектор-психологлар билан белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 10 ой якуни бўйича ютуқ ва камчиликлар кўриб чиқилди.
Президентимизнинг “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан инспектор-психолог лавозими жорий этилган эди. Ўтган давр мобайнида вояга етмаганлар жиноятини олишда инспектор-психологлар томонидан барча таълим муассасаларида профилактик тадбирлар ўтказилди ва ижобий натижаларга эришилди.
Бироқ, йўл қўйилган камчиликлар хам йўқ эмас. Шу сабаб раҳбар томонидан вояга етмаганлар билан ишлаш механизми тушунтирилиб, келгусида барча ходимларга мактабай, ўқувчибай ишлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати