Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ўқув-амалий семинар ташкил этилди
Тадбирда Республика давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, ёшлар ишлари агентлиги, вилоят ИИБ раҳбарияти ҳамда шаҳар туман хокимларининг ёшлар ишлари масалалари бўйича ўринборсарлари иштирок этдилар.
Ўқув амалий семинари давомида бевосита ўғил-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтини сифатли ва самарали ташкил этиш, ёшлар дафтарига киритилганлар билан тизимли ишларни ташкил этиб, уларнинг қизиқиш ва интилишларини хисобга олган холда ижтимоий фаол ҳаётга йўналтириш, бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.
Бунда бевосита жойлардаги ёшлар тарбиясига ва келажагига масъул бўлган маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаолларининг ўзаро жипслигини таъминлаш, улар томонидан амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш лозимлиги тушунтирилди.
Дарҳақиқат, ёшлар келажагига ҳозирданоқ масъулият билан ёндашиш турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга, оилалар тинчлиги ва ҳотиржамлигига, юртимиз тараққиётига ҳисса бўлиб қўшилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати