2 Декабр 2022 йил 468

Йўловчи ҳайдовчини пулларини ўғирлади

Фарғона шаҳар.Фуқаро Р.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 ноябрь куни номаълум шахс бошқарувидаги “Mерседес” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқиб, Шаршара кўчасига келган вақтида, унинг эътиборсизлигидан фойдаланииб, автомашина ўриндиғи устида бўлган 3.100.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Х содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чоораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech