18 Ноябр 2022 йил 398

Йўловчи автомашинада қаровсиз қолган ҳайдовчининг телефон аппаратини ўғирлади

Марғилон шаҳар. Фуқаро О.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 31 октябрь куни номаълум шахс “Neхia-3” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқиб ўриндиқ устида қаровсиз қолган нархи 1.300.000 сўм бўлган “Samsung А 13” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлгини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.О содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech