17 Сентябр 2022 йил 406

Йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминлаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

Вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Ф.Усаров бошчилигида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ раҳбарияти ҳамда Махсус экспулатация-монтаж бўлими ишчи-хизматчилари иштирокида бўлим хизмат фаолиятини яхшилаш, автомобиль йўлларида содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, Фарғона вилояти ҳудудида жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлил этилди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини тартибга солувчи светофор қурилмаларини ишлаш даражаси, йўл белгиларининг ҳолати, йўл ётиқ чизиқларининг сифат даражалари муҳокама қилинди.

“Махсус экспулатация-монтаж бўлими” ходимларини билим даражасини юксалтириш, ҳудудлар билан соҳада ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, ушбу бўлимнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш сифатли маҳсулотлар, хом ашё ва замонавий қурулмалар билан таъминлаш бўйича зарур топшириқлар берилди.

Соҳада амалга ошириладаган келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech