5 Феврал 2025 йил 2410

Фарғона вилояти  ИИБ да 2024 йил якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш Департаменти раҳбари, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов иштирок этди.

Видеоселектор тарзида ташкил этилган тадбирда 2024 йилда жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар 2025 йилда бажариладиган устувор вазифалар таҳлил қилинди. Эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокамага қўйилди.

Шунингдек, ходимлар ўртасида касб маданиятига риоя этиш, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, энг асосий мақсад халқимиз осоийшталиги  ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш эканлиги таъкидланди

2025 йилда амалга оширилиши зарур бўлган энг устувор вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech