3 Декабр 2022 йил 388

Ертўладан 10.000.000 сўмлик мисларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. Фуқаро И.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 31 октябрь куни номаълум шахс Шохрухобод кўчасида жойлашган кўп қаватли уй ертўласига ғайриқонуний равишда кириб, ертўласида сақланаётган 10.000.000 сўмлик мис кабелларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech