29 Декабр 2021 йил 896

Янги йил байрами арафасида Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари “Мурувват” уйида бўлишди

Фарғона “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида Фарғона шахар ИИО ФМБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан Янги йил арчаси байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирида “ Мурувват “ уйининг 45 нафар тарбияланувчиларига 16 ёшга етгани муносабати билан биринчи маротаба фуқаролик паспортлари ID-карталари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, Фарғона шахар ИИО ФМБ раҳбарияти “ Мурувват “ уйи тарбияланувчиларини янги йил билан табриклаб, уларга байрам совғалари улашдилар.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech