Яна бир “киссавур” ни қилмиши фош бўлди
Фарғона шаҳри. Маориф кўчасида яшовчи М.Д. 13 февраль куни соат 13:30 ларда деҳқон бозорига борган вақтида эгнидаги курткасини чўнтагида бўлган, нархи 500 000 сўмлик “MI 4Х” русумли уяли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди(киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида юқоридаги жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи М.М. содир этганлиги аниқланиб, ўғирланган уяли телефон аппарати далилий тариқасида олиниб, М.М.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят ИИБ томонидан фуқароларнинг буюмларини ўғирлаб, осон йўл билан пул топишни ўзига касб қилган шахсларни фош этишга ва жавобгарликни муҳаррарлигини таъминлашга қаратилган тезкор тадбирлар изчиллик билан давом эттирилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати