28 Март 2020 йил 639

Яна алимент тўлашдан бош тортиб, терговдан яширинган шахс ушланди

Қўқон шаҳри. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Асқар М. 27.03.2020 йилда қўлга олинган.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси қидирувда бўлган шахслар ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан яқин орадаги ички ишлар органларига хабар беришларини сўраб қолади. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech