Хотира ва қадрлаш кунида байрами муносабати билан вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросимида иштирок этди
Хотира – ўзликни англатади, қадр эса инсонни улуғлайди, жамиятни безайди. Хотира ва қадрлаш куни байрамининг мазмун-моҳиятида ҳам ана шундай эзгу тамойиллар мужассам.
Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари халқимиз қалби ва шууридан чуқур жой олган. Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафимизда юрган, элу юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган.
Бугун Фарғона вилояти бўйлаб ўтказилган Хотира ва қадрлаш байрами тадбирларида ана шундай қадрият ва анъаналаримиз ўз аксини топди.
Фарғона шаҳридаги "Ватанпарварлар боғи"да умумхалқ байрами тантаналари доирасида эҳтиром тадбири ташкил этилиб, “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Маросимда вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, секторлари раҳбарлари, вилоят бошқармалари бошлиқлари, жамоатчилик ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этиб, мажмуа пойига гулчамбар қўйдилар.
Ушбу тадбир халқимиз орасидаги ўзаро меҳр-оқибат, ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлаш каби инсоний туйғулар ва қадриятларнинг амалдаги ифодаси сифатида ёдда қоладиган бўлди.
Тадбир ёшларни она ватанга муҳаббат, аждодлар хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялашда ҳам беқиёс аҳамият касб этди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати