Фарғона шаҳридаги хонадонларнинг бирида тувакда тақиқланган ўсимликларни парваришлаётган шахс фош бўлди
Фарғона шаҳри.14 май куни шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Ипак йўли кўчасида яшовчи Х.Д.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ҳовлисида тувакка экилган холатдаги жами 4 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаётганлиги аниқланиб, далилмий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати