18 Май 2022 йил 390

Фарғона шаҳрида хонадонга ўғирликка тушган шахслар қўлга тушди

Фарғона шаҳри.Нафис кўчасида яшовчи И.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2 май кунидан 4 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, уйида бўлган умумий нархи 10.600.000 сўмлик пичоқлар жамланмаси, мусиқа ускунаси, аёллар кийими, сочиқлар ва қурилиш асбобини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлиги билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.А ва О.Б.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланишган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech