29 Ноябр 2022 йил 392

Хонадондан уй жихозларини ўғирлаган шахс фош бўлди

Фарғона шаҳар.А.Яссавий кўчасида яшовчи М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 07 июль куни номаълум шахс, хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонида бўлган нархи 2.000 АҚШ долларилик мебель ва бошқа уй жихозларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Г.Т содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech