13 Сентябр 2022 йил 495

Хонадондан тилла-тақинчоқ ва пулларни ўғирлаган вояга етмаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳар.07 сентябрь куни вояга етмаган Д.Б Янгиаср кўчаси К.Д тегишли бўлган Янгиаср кўчасида жойлашган хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги умумий нархи 6.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқлари хамда 600 АҚШ долларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech