Хонадондан тилла тақинчоқ ва пулларни ўғирлаган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Бағдод тумани. Майловой маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Р.М ИИбга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 октябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб ётоқхонасидаги сумкаси ичида бўлган умумий нархи 5.000.000 сўмлик 1 дона тилла билакузук, 2 дона тилла узук, 1 дона тилла занжирларини ва шу хонадаги жовон тортмасида бўлган 150.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Н.З исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати