Хонадондан сандиқ ичида бўлган 11.000.000 сўм пулларни ўғирлаган вояга етмаган шахс фош бўлди
Олтиариқ тумани. Фуқаро С.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 январь куни номаълум шахс Шалола маҳалла ҳудудида яшовчи С.С.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадони ётоқхонаси сандиғида бўлган 11.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтираиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати