26 Октябр 2022 йил 406

Хонадондан 7000 АҚШ доллар пулларини ўғирлаган вояга етмаган шахслар аниқланди

Фарғона шаҳар. Огохий кўчасида яшовчи фуқаро У.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 октябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш уйидаги шкаф ичида бўлган костюми чўнтагидан жами 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Т.У ва М.К содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech