23 Май 2023 йил 363

Хонадондан 21.000.000 сўмлик тилло-тақинчоқларни яширин равишда ўғирлаган шахс жабрланувчининг яқин қариндоши бўлиб чиқди

Фарғона шаҳар. А.Қодирий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи Г.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 9 май куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадонида бўлган нархи 21.000.000 сўмлик тилло-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни жабрланувчи Г.О.нинг яқин қариндоши М.У содир этганлиги аниқланиб, шунга кўра мазкур жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандидан 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech