Хонадондаги сандиқчадан пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона тумани. Мозортаги маҳалла ҳудудида яшовчи К.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 27 сентябрь кунидан 03 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган сандиқчасидан 560 АҚШ доллари ҳамда 7.600.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.Ш содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати