Уй сотиб олмоқчи бўлган фуқаро пулларига алданди
Қўқон шаҳри. Жорий йилнинг 05 апрель куни фуқаро Х.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йил июнь ойида номаълум шахс ишончига кириб, 40.000 АҚШ доллари эвазига ўзига тегишли бўлмаган Тошкент шаҳар, Яшнаобод туманида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонни сотишлиги ва ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, вадасини бажармасдан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.Н содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати