30 Август 2025 йил
127
Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан хизмат бурчида ҳалок бўлган ходимлар оилалари ҳолидан хабар олинди
Мустақиллик байрами арафасида, вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов хизмат бурчида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари оилалари ҳолидан хабар олди.
Ташриф давомида Данғара туманида майор Мардонқулов Нодиржон Қодиржонович, Фурқат туманида капитан Қурбонов Рустамжон Баходирович ҳамда Ўзбекистон туманида катта лейтенант Мирзаев Рустамжон Исломовичнинг оила-аъзолари билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Учрашувларда марҳум ходимларнинг хотираси ёд этилди, оилалари билан суҳбат ўтказилиб, зарур моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди.
Эл-юртимиз тинчлиги, осойишталиги ва фарзандларимиз келажаги йўлида ўз ҳаётини фидо этган қаҳрамонлар хотираси доимо юрагимизда яшайди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати