Халқ билан мулоқот
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Дониёр Ташходжаев аҳолининг турмуш даражасини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида вилоятимизни чекка ҳудудларидаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига кирмаган, ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаси ҳолати оғир маҳаллаларда бўлди.
Жумладан, Бағдод туманидаги Бордон, Бувайда туманидаги Понсод, Олтиариқ туманидаги Чордара, Риштон туманидаги Навбаҳор, Учкўприк туманидаги Катта Қўштепа маҳаллаларида ўрганиш олиб борилиб, халқ билан юзма-юз мулоқот қилди.
Мулоқот жараёнида ҳудудларни ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларини йўлга қўйиш, аҳолининг кам таъминланган қатламига моддий ёрдам кўрсатиш борасида ҳоким ёрдамчилари, МФЙ раислари ҳамда сектор раҳбарларига зарур тавсиялар берди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати