28 Январ 2020 йил
979
Ёзёвонда фуқаро яшаш жойининг том қисмида гиёҳванд моддаларини сақлаб келганлиги аниқланди.
2019 йил 22 ноябрь куни, соат 15:00 ларда, туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Ёзёвон тумани Ёшлик м.ф.йда яшовчи, М.Они яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, том қисмида наша гиёҳванд моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун далилий ашё тариқасида ИИБга олинган. Вилоят ИИБ эксперт ходимларининг хулосасига кўра, М.Они яшаш уйидан олинган модданинг соф вазни 47 грамм “Марихуана” гиёҳванд моддаси эканлиги аниқланган. ИИБ томонидан унга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Фарғона вилояти Ахборот хизмати