30 Май 2022 йил 690

Томорқасида 98 туп “Кўкнори” ва 1 туп “Каннабис” ўсимлиги парваришлаётган шахс аниқланди

Марғилон шаҳри. Жорий йилнинг 19 май куни Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Д нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасида 98 туп “Кўкнори” ва 1 туп “Каннабис” ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech