Автомашина салонидан видеорегистраторни ўғирлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар.Фуқаро Х.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 май куни соат 08:30 дан 11:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Фарғона кўчасида жойлашган автотураргохда қаровсиз қолдирган “Матиз” русумли автомашинаси салонида бўлган видеорегистраторни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати