Aвтомашина салонидан телефон аппарати, пул ва фуқаролик паспорти солинган хамённи яширин равишда ўғирлаган шахс аниқланди
Қўқон шаҳар.Р.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 21 май куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплекси олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган “Дамас” русумли автомашинаси салонидан нарҳи 1.000.000 сўмлик “Ред Ми” русумли уяли телефон аппарати, 800.000 сўм пуллари ва фуқаролик паспорти солинган аёллар хамёнини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати