Уяли телефон аппаратини фирибгарлик билан қўлга киритган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар.Фуқаро Ш.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 22 май куни номаълум шахс ишончига кириб, нархи 2.500.000 сўмлик “РедМИ” русумли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб беришини айтиб олиб кетиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Д содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати