20 Июл 2022 йил
423
435 кг гўшт маҳсулотларини сотиб олиб пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳар.2022 йилнинг май ойида З.Н таниши Ю.У.нинг ишончига кириб пулини 2-3 кунда олиб келиб беришини айтиб жами 435 кг бўлган 28.000.000 сўмлик гўшт маҳсулотларини олиб гўшт маҳсулотлари бошқа шахсларга сотиб юбориб фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати