30 Ноябр 2021 йил 1819

Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларнинг иш фаолияти жойларда ўрганилмоқда

Фарғона вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи подполковник У.Тошпўлатов Фарғона шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 19-сонли мактабида бўлиб, ушбу мактабга бириктирилган вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологнинг иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари билан учрашиб, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, қаровсизлик ва назорасизликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, гиёҳвандлик ва бошқа зарарли иллатлардан, салбий таъсирлардан сақлаш мавзусида суҳбат ўтказди.

Мактаб педагог-ўқитувчилар жамоаси билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори талаблари асосида ташкил этилган вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар зиммасига юклатилган вазифалар ҳақиди мулоқот қилди. Мулоқот жараёнида умумий ўрта таълим муассасаларида психологик муҳитни яхшилаш, вояга етмаганлар орасида қонунбузилишларга муросасиз муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш, муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш бўйича вазифалар бўйича зарур тавсиялар берди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech