Вояга етмаганлар фуқаронинг телефон аппаратини алдаб қўлга киритишди
Тошлоқ тумани. Фуқаро Т.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 27 февраль куни номаьлум шахс ишончига кириб, унинг нархи 1.500.000 сўмлик "Самсунг С-9" русумли телефон аппаратини сотиб олишга келишиб, пулларини автомашинасидан олиб келишини айтиб, телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан кетиб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаганлар Б.М ва Х.Э содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати