Вояга етмаган шахс велосипед ўғирлади
Қўқон шаҳар. Пўстиндўз кўчасида жойлашган кўп қаватли хонадонларда яшовчи фуқаро Н.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 09 ноябрь куни номаълум шахс яшаш уйининг кириш қисмида қаровсиз қолдирилган нархи 1.800.000 сўмлик “Snooky” номли велосипедни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Ж.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати