24 Декабр 2022 йил 389

Вояга етмаган шахс телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритди

Қўқон шаҳар. Фуқаро М.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 25 октябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, нархи 2.450.000 сўмлик “Redmi Нotе 10С” русумли уяли телефон аппаратидан фойдаланиб олишини айтиб, фирибгарлик йўли билан телефон аппаратини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Х.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқдаю

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech