9 Ноябр 2022 йил 400

Вояга етмаган шахс талончиликка қўл урди

Фарғона шаҳар.05 ноябрь куни вояга етмаган Н.И Сайилгоҳ кўчасида вояга етмаган С.Ж.нинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг қўлида бўлган нархи 3.500.000 сўмлик “Samsung A-23” русумли телефон аппаратини қўлидан тортиб олиб, очиқдан-очиқ талончилик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech