Вояга етмаган шахс фуқаронинг пластик картасидан 14 миллиондан зиёд пулларни ўғирлади
Ўзбекистон тумани.Фуқаро Қ.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 22 октябрь куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, пластик картаси ҳисобида бўлган жами 14.321.250 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ечиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб
борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати