4 Ноябр 2021 йил 4420

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХИЗМАТИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда, Фарғона вилоятида доимий рўйҳатда турувчи, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚШУНОС, ПСИХОЛОГ МУТАХАССИСЛИКЛАРИНИ ҲАМДА ПЕДАГОГИКА ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ТАМОМЛАГАН, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Бунда, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасини ҳарбий кафедрасини тамомлаган эркаклар ҳамда бўйи 160 см.дан паст бўлмаган аёллар қатнашишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йилнинг 4 ноябрь кунидан 7 ноябрь кунига қадар, яшаш худудларида жойлашган Ички ишлар органларининг Кадрлар билан таминлаш гуруҳларига мурожаат этишлари лозим.

Номзодлар ўзлари билан “фуқаролик паспорти” (нусхаси билан), “ҳарбий гувохномаси”, Дипломларини олиб келишлари талаб этилади.

Мурожаат учун телефон: 73-244-15-56.

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР ВА КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ХИЗМАТИ

Text to speech