13 Декабр 2021 йил
420
Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга тушди
12 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.Ҳ.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.Р.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати