Фарғона вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида “Долзарб-40 кунлик” махсус профилактик тадбири давом этмоқда
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган ходимларга жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни айниқса тунги вақтда содир этиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йўриқнома берилиб хизматга чиқарилди.
Тадбир давомида 4 та очилмай қолган жиноят фош этилди, 3 нафар қидирувдаги шахс ушланди. Энергия ресурсларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ 20 та ҳолатга чек қўйилди. 5 та жиноят фош қилинди. Булар, гиёҳвандлик билан боғлиқ 3 та, фохишахона сақлаш 1 та, ер ресурсларини ноқонуний савдоси 1 та.
Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўналишида ҳуқуқбузарлик содир этган 1120 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Ўтказилган “тиғ” тадбирларида қонунга хилоф равишда ўткир тиғли жисм ва буюмларни олиб юрган 21 нафар шахс аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Спиртли ичимликларга ружу қўйган, гиёҳвандлик касалига чалинган шахслар мажбурий тартибда даволанишга юборилди.
Жамоатчилик билан биргалик содир этилган жиноятлар юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларида муҳокамалар ўтказилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлигига оид назорат бўйича Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ 398 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Шунингдек, йўл харакати қоидаларини қўпол равишда бузган 267 нафар ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари жарима майдонларига олиб кирилди.
Тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахюорот хизмати